Асосий воситалар хисоби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 22 Июня 2013 в 22:07, реферат

Краткое описание

Корхона асосий воситалари таркибига кура ҳар хил булиб, маълум белгилари асосида туркумланади. корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий туркумлаш қулланилади. Унга кура улар тармок белгиларига, тайинланишига, турлари, қайси соҳага тегишли эканлиги ва фойдаланишига кура туркумланади.
Асосий воситаларни тармок белгиларига қараб гуруҳлаш (саноат, курилиш, савдо, қишлоқ хужалиги ва бошқалар) ҳар бир тармоққа тегишли асосий воситаларларнинг қиймати ту\рисида маълумот олиш имконини беради.
Тайинланишига кура корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар, бошқа тармоклардаги асосий ишлаб чиқариш воситалар ва ноишлаб чиқаришдаги асосий воситалар.

Содержание работы

1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари
2. Асосий воситалар ҳаракатининг хисоби
3. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик хисоби
4. Асосий эскиришини хисобга олиш.
5. Асосий воситаларнинг таъмирланишини хисобга олиш
6. Асосий воситаларнинг хисобдан чиқарилишини хисобга олиш
7. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси

Содержимое работы - 1 файл

18___.doc

— 108.50 Кб (Скачать файл)

Асосий воситалар хисоби

1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари

2. Асосий воситалар ҳаракатининг хисоби

3. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик хисоби

4. Асосий эскиришини  хисобга олиш.

5. Асосий воситаларнинг таъмирланишини хисобга олиш

6. Асосий воситаларнинг  хисобдан чиқарилишини хисобга олиш

7. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси

 

1. Асосий воситаларнинг  туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия  хисобининг вазифалари

Асосий воситаларга Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисобининг миллий андозасининг 5-сонида қуйидагича таъриф берилган:

Асосий воситалар деб, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасида фойдаланадиган, шунингдек узоқ муддатли ижарага бериладиган ва узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) хизмат қиладиган воситаларга айтилади.

Асосий воситаларни хисобга  олишда бухгалтерия хисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

- асосий воситаларнинг  киримини, корхонадаги ҳаракати ва хисобдан чиқариш уз вақтида тегишли хужжатларга асосан расмийлаштириш ва хисоб регистрларида акс эттириш;

- асосий воситаларнинг  эскиришини ту\ри хисоблаш ва бухгалтерия хисоби регистрларида акс эттириш;

- асосий воситалар жунатилганда молиявий натижалар ту\рисида аниқ маълумотлар олишни таъминлаш;

- солик туловларни хисоблаш учун зарур булган маълумотлварни аниқ хисоблаш имконини таъминлаш;

- асосий воситаларни таъмирлаш  ҳаражатлари ва улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

- асосий воситалар нақдлигиги ва уларнинг ҳаракати ту\рисидаги статистик ва бухгалерия хисобларида талаб қилинган маълумотларни бериш имкониятини яратиш ва х.к.

Юқоридаги бухгалтерия хисобининг вазифаларини бажариш учун асосий воситаларни илмий асосланган холда туркумлаш шунингдек бухгалтерия хисобида бахолаш.

Корхона асосий воситалари таркибига кура ҳар хил булиб, маълум белгилари асосида туркумланади. корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий туркумлаш қулланилади. Унга кура улар тармок белгиларига, тайинланишига, турлари, қайси соҳага тегишли эканлиги ва фойдаланишига кура туркумланади.

Асосий воситаларни тармок белгиларига қараб гуруҳлаш (саноат, курилиш, савдо, қишлоқ хужалиги ва бошқалар) ҳар бир тармоққа тегишли асосий воситаларларнинг қиймати ту\рисида маълумот олиш имконини беради.

Тайинланишига кура корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар, бошқа тармоклардаги асосий ишлаб чиқариш воситалар ва ноишлаб чиқаришдаги асосий воситалар.

Корхоналарнинг  асосий воситалари турлари буйича қуйидагича гуруҳланади:

  • бинолар ва иншоатлар;
  • узатувчи мосламалар;
  • машина ва асбоб-ускуналар;
  • транспорт воситалари;
  • асбоб ускуналар;
  • ишлаб чиқариш инвентарлари ва буюмлар;
  • хужалик инвентарлари;
  • иш ва махсулдор хайвонлар;
  • куп йиллик дарахтлар;
  • ерларни яхшилашга сарфланган капитал сарфлар ва бошқа асосий воситалар.

Шунингдек, ижарага олинган асосий воситаларга сарфланган капитал куйилмалар ҳам асосий воситалар таркибида хисобга олинади.

Асосий воситаларни  турлари буйича туркумлашдан кузланган асосий мақсад уларнинг аналитик хисобини ташкил қилишдир.

Кимга тегишлигига қараб асосий воситалар узига тегишли ва ижарага олинган асосий воситаларга булинади. Фойдаланиш белгиларига қараб эса асосий воситалар эксплуатациядаги, реконструкциядаги ва қайта куроллантиришдаги асосий воситаларга булинади.

Асосий воситаларнинг  даслабки қиймати хукуматнинг махсус қарори буйича қайта бахоланганда узгариши мумкин. Шунингдек уларни дастлаб қиймати техник жихатдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш натижасида фойдаланиш, хизмат курсатиш муддати узайса ёки обьектларнинг ишлаб чиқариш қуввати ошса, ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сони купайса ёки ишлаб чиқариш таннархи пасайса уларнинг дастлабки қиймати купайиши мумкин.

Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини айириш йули билан аниқланади.

Вакт утиши  натижасида асосий воситаларнинг дастлабки қиймати худди шунга ухшаш замонавий асосий воситаларнинг қийматидан фарқ кила бошлайди. Ушбу фарқни тугатиш учун асосий воситаларни маълум даврларда қайта бахолаш амалга оширилади ва уларнинг тиклаш қиймати аниқланади.

Тиклаш қиймати деб асосий воситаларни хозирги шароитда амал килаётган бахода хисобга олиш, замонавий техника ва техенология билан қуриш ёки ишлаб чиқариш тушунилади.

Республикамизда асосий воситалар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарорига кура 1995 йил 1 январга охирги марта қайта бахоланди.

Ушбу қарорга кура корхоналарнинг балансидаги иморатлар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва башқа асосий фондларнинг техник холатидан катъий назар қайта бахоланди.

Асосий воситаларнинг қайта бахоланиши уларнинг баланс қийматларини белгиланган коэффицентларга купайтириш буйича (индексация килш оркали) амалга оширилди.

Асосий воситаларнинг  хисоб бирлиги булиб алоҳида инвентар бьектлари хисобланади. Инвентар обьектлари деганда битта функцияни бажаришга мулжалланган, тула куриб булинган ёки ишлаб чиқарилган алоҳида предмет ёки предметлар комплекси тушинилади.

Ҳар бир инвентар обьектига алоҳида инвентар номерлари белгиланади ва фойдаланиш жараёнида, тугатиш, таъмирлаш жараёнида инвентар номерлари сакланади. Инвентар номерлари хисобга олинадиган предметга бириктириб куйилади ва тегишли хужжатларда акс эттирилади.

Мураккаб инвентар обьектлари у ёки бу иншоотлар, алоҳида элементлари бирлигида битта инвентар обьектни ташкил килувчи ҳар бирига ушбу инвентар оьбектнинг номери ёзиб куйилади.

Корхонадан  чикиб кетаётган асосий воситаларнинг  инвентар номерлари янги келиб тушган асосий воситаларга берилиши мумкин.

Ижарага олинган  асосий воситалар ижарага берувчи  инвентар номерлар буйича хисобга олинади.

 

2. Асосий  воситалар ҳаракатининг хисоби

Асосий воситаларнинг ҳаракати уланинг келиб тушиши, чикиб кетиши ва корхона ичидаги ҳаракати билан бо\лиқ булган хужалик жараёнлари таъсири остида содир булади. Ушбу хужалик жараёнлари тегишли хисоб хужжатларига асосан расмийлаштирилади.

Корхонага келиб  тушган асосий воситани корхона рахбари  томонидан тайинланган комиссия қабул қилади. комиссия қабул килган ҳар бир обьект учун алоҳида бир нусхада асосий воситаларни қабул қилиш - топшириш далолатномаси (ОС-1 шакл) тузилади ва уни корхона рахбари тасдиклайди.  Бир нечта обьект учун умумий далолатнома фақат ушбу обьектларнинг ҳаммаси ягона типда булса ва уларнинг қиймати бир хил булса, шунингдек бир кунда битта жавобгар шахс томонидан қабул қилинганда тузиш мумкин. Далолатномаларда обьектларнинг номи, курилган ёки заводдан чиқарилган вақти, дастлабки қиймати, берилган инвентар номери, фойдаланиш жойи ва бошқа зарур маълумотлар курсатилади. қабул қилинган обьектни тавсифловчи техник хужжатлар далолатномага илова килинади. Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сунг корхона бухгалтериясига топширилади ва уларга асосан бухгалтерияда асосий воситаларнинг инвентар карточкаларида тегишли ёзувлар амалга оширилади. Ундан сунг техник хужжатлар доимий саклаш учун тегишли булимларга берилади.

Асосий воситаларнинг  корхона ичидаги ҳаракати юк хатига асосан (ОС-2 шакл) расмийлаштирилади. Унда топширувчи ва қабул килувчининг исми, шарифи, лавозими, асосий воситаларнинг бирини иккинчисига бериш сабаблари ва асоси, обьектнинг кискача тавсифи, техник холати курсатилади. Юк хати икки нусхада тузилади ва топширувчи ҳамда қабул килувчи имзо чекади. Юк хатининг бир нусхаси корхона бухгалтериясига топширилади, иккинчи нусхаси топширувчида колади ва у асосий воситаларнинг инвентар руйхатидан чиқиши ту\рисида белгини куйиш учун асос булади.

Капитал куйилмалар хисобидан куриб битказиладиган обьектларни қуриш ва асбоб ускуналар билан жихозлаш билан бо\лиқ булган тугалланган ишларни қабул қилиш, таъмирланган, реконструкцияланган ва қайта модернизацияланган обьектни қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан (ОС-3 шакли) расмийлаштирилади. Далолатномада обьектнинг дастлабки қиймати ва содир булган техник узгаришлардан сунги қиймати ва бошқа зарур техник курсаткичлар акс эттирилади. Ушбу ишларни корхонанинг узи амалга оширса акт бир нусхада агар бошқа ташкилот амалга оширса икки нусхада тузилади ва далолатномада обьектни қабул килувчи ва топширувчилар уз имзолари билан тасдиклайди.

Асосий воситаларларнинг сони унчалик куп булмаган корхоналарда объектлар буйича хисоб асосий воситаларнинг инвентар дафтарида (№ОС-11 шакл) юритилиши мумкин. Дафтарга асосий воситалар уларнинг туркумлари буйича ва фойдаланилаётган жойлари буйича ёзилади.

Бухгалтерияда ижарага олинган асосий воситалар буйича инвентар карточкалари очилмайди. Аналитик хисобни ташкил қилиш учун эса ижарага берувчи тамонидан берилган асосий воситаларнинг инвентар карточкасининг кучирмасидан фойдаланилади.

Инвентар карточкалар  тулгазилгандан сунг махсус руйхатда кайд этилади. карточкалар руйхатда туркумдаги гуруҳлари буйича жойлаштирилади.

Инвентар карточкалардан ташқари асосий воситаларнинг ҳаракатини хисобга олиш карточкаси ҳам юритилади. Унда корхона ва унинг булимлари буйича асосий воситаларнинг ҳаракати микдори ва қиймати буйича акс эттирилади.

Асосий воситаларнинг  синтетик хисоби бухгалтерия хисоби счётлар режасидаги қуйидаги счетларда хисобга олинади:

0100 «Асосий воситалар» (актив счёт);

0200 «Асосий воситаларнинг  эскириши» (контр-актив счёт);

9310 «Асосий воситаларнинг  сотилиши ва бошқа чиқаримлардан курилган фойда» (транзит счет);

9431 «Асосий воситаларнинг  сотилиши ва бошқа чикимидан курилган зарар» (транзит счет).

Барча турдаги  асосий воситаларнинг корхонадан чикиб  кетиши асосий воситаларнинг тугатилиши ту\рисидаги далалотнома билан расмийлаштирилади. Фақатгина бундан юк ва енгил автомобиллар истесно. Улар автотранспорт воситаларини тугатиш хакидаги далолатномага биноан хисобдан чиқарилади.(№ ОС-4а).

Асосий воситаларни  тугатилиши ту\рисидаги далолатномаларда уларни тугатишдан олинган материаллар эхтиёт кисмлар ва бошқалар, шунингдек тугатиш учун қилинган ҳаражатлар, бошлангич ишлаб чиқариш қиймати, эскириш қиймати ва тугатиш натижаси курсатилади.

 

3. Асосий  воситаларнинг аналитик ва синтетик хисоби

Асосий воситаларнинг  туркумланиши аналитик хисобни юритиш учун асос килиб олинади. Инвентар карточкалари ва хисобга олиш дафтари ва инвентаризация руйхати асосий воситаларнинг аналитик хисобининг асосий регистрлари хисобланади. Уларнинг кандай шаклда булиши асосий воситаларнинг турларига бо\лиқ. Баъзи корхоналдарда аналитик хисоб инвентар карточкаларида юритилса, бошқаларда эса асосий воситаларни хисобга олиш дафтари ва инвентаризация руйхатидан фойдаланилади.

0100 "Асосий  воситалар”счёти мулк тарикасида тегишли булган асосий воситалар ту\рисида маълумотлар бериш учун мулжалланган.

Таъсисчилар томонидан  устав капиталига хисса сифатида берилган асосий воситалар қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:

Дебет 0100 "Асосий воситалар"

Кредит 8330 "Пай  ва куйилмалар"

Асосий воситалар  корхоналар ва жисмоний шахслардан бепул  олинганда ва хукумат органларидан суьбсидия тарикасида берилганда бухгалтерия  хисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:

Дебет 0100 "Асосий воситалар” счёти

кредит 8810 "Грантлар"

кредит 8400 "кушилган капитал” (давлат корхоналарида).

 

4. Асосий  эскиришини хисобга олиш.

Халк хужалигида асосий фондлар буйича амартизация ажратмаларни хисоблаш тартиби ту\рисидаги Низомга мувофик амартизация хисоблаш обьекти булган асосий воситалар таркиби узгарган шунингдек амартизация хисобланадиган асосий формулалар руйхати ички хужалик йуллари асбоб ускуналар ,траснпорт воситалари ,захирада турган ва корхона балансидаги асосий фаолиятга тегишли булган асосий воситалар билан тулдирилади.

1991 йил 1 январдан  асосий фондларга амортизация  хисоблаш тартиби узгарган, унта мувофик фақат тула тиклаш учун амортизация хисобланади. 1992 йил 1 апрелдан бошлаб асосий воситаларга эскириш тиклаш қиймати буйича хисобланмокда.

Хориждан сотиб  олинган асосий воситаларга амортизация хисоблашда ва шунга ухшаш асосий воситаларга белгиланган нормалар асосида амалга оширилади.

Ушбу Низомда  ижарага олинган асосий воситалар  буйича амортизация хисоблашнинг турли хил тартиблари кузда тутилган булиб у ижаранинг турларига бо\лиқ. Агар ижарага топширилаётган обьект узоқ муддатли ижара шарти билан топширилса, бунда асосий воситаларга амартизацияни ижарачи хисоблайди ва махсулотнинг таннархига олиб борилади. Агар ижарага берилаётган обьект жорий ижара шарти билан берилса унда асосий воситаларга амартизацияни ижарага берувчи хисоблайди ва уни реализациядан ташқари жараёнлар ҳаражатлари таркибида акс эттирилади. Хисобланган ижара хаки эса реализациядан ташқари даромадлар таркибида хисобга олинади.

Информация о работе Асосий воситалар хисоби