Асосий воситалар хисоби

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 22 Июня 2013 в 22:07, реферат

Краткое описание

Корхона асосий воситалари таркибига кура ҳар хил булиб, маълум белгилари асосида туркумланади. корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий туркумлаш қулланилади. Унга кура улар тармок белгиларига, тайинланишига, турлари, қайси соҳага тегишли эканлиги ва фойдаланишига кура туркумланади.
Асосий воситаларни тармок белгиларига қараб гуруҳлаш (саноат, курилиш, савдо, қишлоқ хужалиги ва бошқалар) ҳар бир тармоққа тегишли асосий воситаларларнинг қиймати ту\рисида маълумот олиш имконини беради.
Тайинланишига кура корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар, бошқа тармоклардаги асосий ишлаб чиқариш воситалар ва ноишлаб чиқаришдаги асосий воситалар.

Содержание работы

1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари
2. Асосий воситалар ҳаракатининг хисоби
3. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик хисоби
4. Асосий эскиришини хисобга олиш.
5. Асосий воситаларнинг таъмирланишини хисобга олиш
6. Асосий воситаларнинг хисобдан чиқарилишини хисобга олиш
7. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси

Содержимое работы - 1 файл

18___.doc

— 108.50 Кб (Скачать файл)

Низомда янги хисоблаш техникаларини материаллар, приборлар ва асбоб ускуналарнинг янги прогрессив турларини ишлаб чиқарувчи ва эспортга чиқарилаётган махсулотларнинг хажмини купайтириши учун жисмонан ва маънавий жихатдан эскирган асосий воситаларни ёппасига алмаштиришни кузда тутган корхоналарга амартизация хисоблашнинг усулини куллашга рухсат этилган.

Амартизация хисоблашнинг жадаллаштирилган усулини қуйидагиларга рухсат этилмайди:

  • меъёр буйича фойдаланиш муддати 3 йилгача булган машиналар, асбоб ускуналар ва транспорт воситаларига;
  • аэрофлотнинг самолёт мотор паркининг норматив хизмат муддати самолёт ва вертолётларнинг иш соатлари микдорига бо\лиқ булган айрим асбоб ускуналарга;
  • автомобил транспортининг ҳар 1000 км хакикатда босиб утилган йулига қараб фоизда хисобланадиган амортизация ажратмасига;
  • фақат белгиланган синов ва маълум махсулотларни чекланган микдорда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб ускуналар ва техникаларга жадаллаштирилган амартизация хисоблашда амартизация хисоблашнинг тенг усули қулланилади, бунда амартизация ажратмасининг йиллик нормаси 2 мартадан ошмаслиги керак.

Амалиётда ойлик  амартизация микдори қуйидаги тартибда аниқланади: утган ойда амартизация микдорига шу ойда келиб тушган асосий воситаларнинг ойлик амартизация микдори кушилади ва шу ойда чикиб кетган асосий воситаларнинг амартизация микдори айириб ташланади.

Асосий воситаларнинг  эскиришини хисобга олиш учун хисобда 0200 “Асосий воситаларнинг эскириши”  контр-актив счёт фойдаланилади. Ушбу счётга асосий воситаларнинг турига қараб қуйидаги субсчетлар юритилади:

0211, 0212, 0220, 0240, 0250, 0260, 0270, 0280, 0290, 0299 счетлар. 

Жорий ижарага берилган асосий воситалар буйича хисобланган амортизация микдорига 8700 счёт дебетланади ва 0200 кредитланади.

Махсулдор хайвонлар, бугулар, кутубхона фондлари, ёш кучатлар, умумий фойдаланишдаги автомобил йуллари, консервацияга берилган асосий воситаларга амортизация хисобланмайди.

Амортизация хисоблаш муддати  тугаган асосий воситаларга эскириш  хисобланмайди. Узига тегишли асосий воситалар корхонадан чикиб кетганда 0200 счёт дебетланади ва 9400 счёт кредитланади. 0200 счёт буйича аналитик хисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар обьектлари буйича юритилади.

Амортизация фондининг  жамгарилишини ва фойдаланишини  бухгалтерия хисоби счётларида акс  эттирилмайди. Махсулот, иш ва хизматларни сотишдан тушган тушум таркибидаги амартизация ажратмаси хисобланиш счётига ёки корхонанинг тегишли счётларига утказилади ва ушбу счётлардан асосий воситаларга тегишли капитал куйилмаларини мослаштириш жараёнида хисобдан чиқарилади.

 

5. Асосий  воситаларнинг таъмирланишини хисобга  олиш

Асосий воситалар  таъмирлашнинг мураккаблиги хажми  ва қийматини хисобга олган холда уларнинг капитал ва жорий таъмирлашга булиш қабул қилинган.

Асосий воситаларни  таъмирлаш хужалик усулида ёки пудрат усулида амалга оширилиши мумкин. Барча холларда таъмирлашни амалга ошириш учун нуксонлар кайдномаси тузилади. Нуксонлар кайдномаси буйича аввал таъмирлашнинг смета қиймати аниқланади ва таъмирлаш жараёни тугатилгандан сунг эса унинг хакикий қиймати аниқланади ва смета қийматидан четга чикиш аниқланади.

Агар капитал  таъмирлаш хужалик усулида амлага оширилса нуксолар кайдномасига асосан 3 нусхада наряд буюртма тузилади. Унинг 1-нусхаси таъмирлашни амалга оширувчи булинмага, 2-си бухаглтерияга аналитик хисобни юритиш учун, 3- нусхаси эса бош инжинерда таъмирлашнинг боришини назорат қилиш учун сакланади. Нуксонлар кайдномасига ва наряд буюртмаларига асосан омборлардан материал ва эхтиёт кисмлар олиш учун хужжатлар ёзилади.

Таъмирлаш ҳаражатларини ту\ридан ту\ри махсулотлар иш ва хизматларнинг таннархига олиб бориш мумкин ёки уларни коплаш учун олдиндан қилинган ажратма хисобига ташкил қилинган таъмирлаш фондидан коплаш мумкин.

Таъмирлаш ҳаражатлари ту\ридан ту\ри махсулотларни ишлаб чиқариш ҳаражатларига олиб борилганда ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счётлар дебетланиб тегишли счётлар кредитланади. Асосий воситаларни таъмирлаш ҳаражатлари ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счётларда тегишли ҳаражат моддаларида акс эттирилади.

Таъмирлаш фондини тузган корхоналарда уларни хисобга олиш учун 8900 "келгуси давр ҳаражатлари ва резервлар” счётига алоҳида "Таъмирлаш фонди” субсчёти очилади.

Таъмирлаш фондига  ажратмалар қилиш таъмирлашнинг барча турлари буйича режадаги смета ҳаражатларига асосан килинади. Таъмирлаш фондига қилинган ажратмалар бухгалтерия хисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади.

Дт 2000,2300 ва бошқа ҳаражатларни хисобга олувчи счётлар (ишлаб чиқаришда бевосита катнашган асосий воситалар)

Кт 8900 “Келгуси давр ҳаражатлари ва туловлари” счетининг тегишли субсчёти.

Таъмирлаш фонди  ташкил қилинган корхоналарда таъмирлаш ишлари хужалик усулида амалга оширилган холда таъмирлаш ҳаражатларини 2300 счётда хисобга олишлари зарур. Ушбу счётнинг дебетида хакикатда амалга оширилган таъмирлаш ҳаражатлари хисобга олинса, унинг кредитида эса таъмирлаш ишларининг хакикий таннархи хисобдан чиқаришда 2300 счётнинг дебетидаги қолдиқ тугалланмаган таъмирлаш ҳаражатларининг микдорини курсатади.

Бу ерда таъмирлаш ҳаражатлари қилинганда улар бухгалтерия хисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади: Дт 2300 Кт 6710, 9820, 1000, 1200, ва бошқалар.

Тугалланмаган таъмирлаш ҳаражатлари бухгалтерия балансида "Тугалланмаган ишлаб чиқариш”моддасида курсатилади.

Асосий воситаларни  таъмирлаш жараёнида материаллар, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар, эхтиёт кисмлар ва бошқалар олиниши мумкин. Уларни комиссия аъзолари томонидан бахоланиб кирим килинади ва бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади Дт 1000, 1200. кт 2300.

Капитал таъмирлаш  пудрат усулида амалга оширилганда корхона пудратчи билан шартнома тузади.

Таъмирлаш тугагандан кейин махсус комиссия уни қабул қилишни топшириш актига асосан қабул килиб олади.

Тугалланиб  топширилган таъмирлаш ишларининг қиймати таъмирлаш фонди хисобидан копланади ва бухгалтерия счетларида қуйидагича акс эттирилади.

Дт 8900 (келгуси  давр ҳаражатлари ва туловлари Кт 6010 (мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар).

Таъмирлаш ҳаражатлари пудрат усулида амалга оширилганда улар ту\ридан-ту\ри ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счетларда акс эттириш мумкин.

Пудратчи ташкилотларнинг  таъмирлаш ҳаражатларини тулаш ту\рисидаги счетлари 5110 “Хисоб-китоб” счети ва бошқа счетлардан туланиши мумкин ва улар бухгалтерия хисоби счетларида қуйидагича акс эттирилади. Дт 6010 кт 5110.

Хисобот йили тугагандан сунг асосий воситаларнинг таъмирлашнинг хакикий ҳаражатлари суммада ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счетларга ёзилиши зарур.Чунки 8900 счетнинг субсчети буйича қолдиқ колиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам "Таъмирлаш фонди"нинг суммаси таъмирлашнинг хакикий ҳаражатлари суммасига корректировка килиниши зарур. Агар таъмирлаш фонди етарли булмаса кушимча ажратма килиниши мумкин ёки ушбу сумма ту\ридан-ту\ри 2300 счетнинг кредити буйича ишлаб чиқариш ҳаражатлари хисобга олувчи счетларнинг дебетига олиб борилади.

Ноишлаб чиқаришга мулжалланган асосий воситалар таъмирланганда уларнинг ҳаражатлари корхонанинг соф фойдасидан копланади ва бухгалтерия хисоби счетларида қуйидагича акс эттирилади. Дт8700 Кт 1000,6710,9820,6010,6310 ва бошқалар.

Ижарага олинган  асосий воситалар хисобининг узига хос хусусиятлари шундан иборатки ижара муносабатлари тузилишига қараб жорий ва узоқ муддатли ижарага булинади. Жорий ижарада ижарага берувчи уз мулкини маълум муддатга ижарачига беради ва мулк шартнома муддати тугагандан сунг ижарага берувчига қайтарилади. Жорий ижарада ижарага берувчи мулк эгалиги хукуки ва мажбуриятларини саклаб колади ва ижарачига фақат мулкдан фойдаланиш хукуки утади.

Узоқ муддатли ижарада ижарачи ижарага олинган объектни белгиланган муддатда олиш кузда тутилади. Узоқ муддатли ижарада ижарага олинган асосий воситалар ижарачининг балансида акс эттирилади.

Жорий ижарада ижарага берилган асосий воситалар ижарага берувчининг балансида хисобга олинади. Ижарага бериш шартномага асосан асосий воситаларни ижарачига топшириш амалга оширилади ва қабул қилиш топшириш далолатномасига асосан расмийлаштирилади.

Ижара шартномасида ижарага берилаётган мулкнинг такиби, қиймати ижара муддати, томонларнинг мажбуриятлари, ижара хаки ва бошқа зарур булган шартлар курсатилиши зарур. Ижара хаки асосий воситаларнинг эскириш микдори ва таъмирлаш ҳаражатлари ва маълум микдорда фойдадан иборат булади.

Ижарага берилган асосий воситалар буйича молиявий натижалар аниқланганда, келгуси даврлар даромадлари ва ҳаражатлари счетида акс эттирилади.

Ижарага берилган асосий воситаларга эскириш хисоблаш ижарачининг фойда микдорини  камайтиради ва қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади. Дт 8700 кт 0200.

Жорий давр учун ижара хаки хисобланганда 9424 (ижарадаги  асосий воситалар учун ҳаражатлар) счёт дебетланади ва 8700 счёт кредитланади.

 Келгуси  даврлар учун бунак (аванс)  тарикасида хисобланган ижара 6310, 7310 счётлар дебети ва 8900 счётнинг кредити буйича акс эттирилади. Ижара туловлари келиб тушганда 5100 ва 5200 счётлар дебетланади ва 6310 счёт кредитланади. Аванс тарикасида туланган ижара хакини жорий тулов сифатида қабул қилинганда 8900 счёт дебетланади ва 6310, 7310 счетлар кредетланади.

Ижарачи томонидан  ижарага олинган асосий воситаларга  сарфланган капитал куйилмалар хажмига  ижарачи олган асосий воситалар  микдори оширилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзувларида курсатилади. Дт 0100 Кт 0800.

Ижарачида ижарага олинган асосий воситаларни балансдан ташқари 001 счётида дастлабки қиймати буйича хисобга олинади. Ижарага олинган асосий воситаларнинг аналитик хисоби объектлар ва ижарага берувчилар буйича юритилади.

Ижарачи томонидан  ижарага берувчига хисобланган ижара хакига ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларини хисобга олувчи счётлар дебетланади ва 6310, 7310 счётлар кредитланади. Иарачи тулаган ижара хаки микдорига 6310, 7310 счётлар дебетланади ва 5100 счёт кредитланади.

 

6. Асосий  воситаларнинг хисобдан чиқарилишини хисобга олиш

Асосий воситаларнинг  корхонадан чикиб кетишига доир хисоб  жараёнлари 9310 "Асосий воситаларнинг  сотилиши ва уларнинг бошқача чиким килинишидан курилган фойда”деб номланувчи транзит счётда амалга оширилади. Ушбу счётнинг дебетида чикиб кетаётган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати, асосий воситаларнинг чикиб кетиши билан бо\лиқ ҳаражатлар, асосий воситаларга тегишли кушимча қиймат солиги акс эттирилади. Бу счётларнинг кредити буйича эса чикиб кетаётган асосий воситаларга тегишли эскириш микдори, асосий воситаларни сотишдан тушган тушум, асосий воситалар тугатишдан олинган материаллар, эхтиёт кисмлар ва бошқаларнинг асосий воситаларни тугатиш комиссияси томонидан урнатилган бахода хисобга олиш буйича қиймати ёзилади.

Асосий воситалар сотилганда уларни сотиш бахолари 9210 “Асосий  воситаларнинг реализацияси ва бошқача чикими” счётининг дебетида ёзилади. Бир вактнинг узида асосий воситаларнинг даслабки қиймати 0100 счётнинг кредитидан хисобдан учирилади. Эскириш микдори эса 0200 счёт дебети ва 9310 счёт кредетига ёзилади. Асосий воситаларни сотиш буйича хисобланган кушимча қиймат солигига 9310 счёт дебети ва 9800 счёт кредитланади. Асосий воситаларни сотиш билан бо\лиқ булган ҳаражатларга 9310 счёт дебетланади ва қуйидаги счётлар кредитланади: 1000, 1200, 2000, 2300, 6710, ва бошқалар.

Асосий воситалар  бепул берилганда уларнинг дастлабки қиймати 9430 счётнинг дебети ва 0100 счётнинг кредитида акс эттирилади. Эскириш микдори эса 0200 счётнинг дебетида ва 9430 счётнинг кредетига ёзилади. Бепул берилаётган асосий воситаларни ортиш, тахлаш, тушириш ва бошқа ҳаражатлар 9430 счётнинг дебети ва тегишли счётнинг кредитига ёзилади. Бепул берилган асосий воситаларнинг чикиб кетиши натижасида аниқланган зарар микдорига 8700 счёт дебетланади ва 9430 счёт кредитланади. Айрим холларда бепул берилган асосий воситаларнинг корхонадан чикиб кетишидан фойда олиниши мумкин. Бундай холларда юқоридаги бухгалтерия ёзуви аксинча булади яъни дебет 9430 ва кредит 8700.

Бошқа корхоналарнинг устав капиталига хисса тарикасида берилган асосий воситалар томонларнинг келишувига мувофик белгиланган қийматда 9430 счёт дебетланади ва 0100 счёт кредитланади. Бунда, асосий воситаларнинг дастлабки қийматига 9430 счётнинг дебети ва 0100 счётнинг кредитида акс эттирилади. Берилаётган асосий воситаларнинг эскириш микдорига 0200 счётнинг дебети ва 9430 счётнинг кредети буйича расмийлаштирилади. Асосий воситаларни бошқа корхоналарга бериш билан бо\лиқ булган кушимча ҳаражатлар 9431 счётнинг дебети ва тегишли счётлар кредитланади.(1000, 1200, 1300, 2300, 6710 ва х.к.

Хисобот даври  тугагандан сунг 9310 счётнинг ҳар бир обьекти буйича дебет ва кредит оборотларининг фарқлари аниқланади. Олинган фойда (зарар) яъни кредит обороти дебет оборотидан куп булса фарқ микдори 9310 счётнинг дебети ва 8700 счётнинг кредетига ва аксинча 8700 счётнинг дебети ва 9310 счётнинг кредитига ёзилади.

Бепул берилган асосий воситаларнинг чикиб кетиши натижасида содир булган молиявий натижаларининг сётларда кандай акс эттирилиши юқорида куриб утилган тартибда амалга оширилади.

Инвентаризация  натижасида аниқланган илгари хисобга олинган асосий воситалар 0100 счётнинг дебети ва 8700 счётнинг кредити буйича ёзиб борилади ва ортиқча ва камомадлар сабаблари ва айбдорлар аниқланади.

Асосий воситаларнинг  эскириши ҳар ойда давлат томонидан тула тиклаш учун урнатилган амартизация меъёрлари асосида аниқланади.

Информация о работе Асосий воситалар хисоби